Ўзбекистонлик футболчи жаҳоннинг истиқболли ёш футболчилари рўйхатига киритилди
“Бунёдкор” клуби ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков “”The Guardian” талқини бўйича дунёнинг 60 нафар умидли ёш футболчилари рўйхатига киритилди.
Тўлқинбеков ўзини асосий жамоада ўйнаб келаётган “Barcelona”дан Пау Кубарси, Марк Бернал ва Ламин Ямал каби истеъдод эгалари билан тенглаштириб олди.
Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар ўртасидаги рақобат юқори бўлишига қарамай, Тўлқинбеков ўзини 2023 йилги 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эълон қилди.
Унинг ўйини тўп устидаги хотиржамлиги, ўйинни яхши ўқиши, ҳимояда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қила олиши билан ажралиб туради.
Улашиш:
Шарҳлар