Ўзбекистонлик курашчилар Туркиядаги турнирни якунлашди
Ўзбекистонлик курашчилар Туркиядаги Yasar Dogu & Vehbi Emre халқаро турнирида 5 та медал қўлга киритишди, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.
Ватандошларимиз 1 та кумуш ва 4 та бронза медаль соҳиби бўлишди. Медаль соҳиблари рўйхати қуйидагича:
Кумуш медаль:
- Махмуд Бахшуллоев (-67 кг, юнон-рим кураши).
Бронза медаль:
- Бехруз Туранмурадов (-61 кг, эркин кураш);
- Бобур Исломов (-86 кг, эркин кураш);
- Шохида Ахмедова (-53 кг, хотин-қизлар кураши);
- Аброр Атабаев (-67 кг, юнон-рим кураш).
Аввалроқ Ўзбекистон вакили Тахмина Икромова Испанияда бадиий гимнастика бўйича Гран При баҳсида 3 та кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар қилгандик.
Улашиш:
Шарҳлар