Ўзбекистонликлар Украинадан Польша орқали эвакуация қилинади
Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига мамлакат давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиш ҳуқуқини беришга келишиб олди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсий гувоҳнома ва, эҳтимол, бошқа мавжуд ҳужжатларни олиб юришлари керак. Львовга келган фуқаролар рўйхатни шакллантириш учун ўзбек диаспораси вакили Саъдиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари керак.
“Шуни ҳисобга олиш керакки, чегарадан ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда автобусларда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари Польшага мустақил равишда жўнаб кетган тақдирда чегарада муаммолар бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Эвакуация қилинганлар рўйхатини тузишда аёллар, болалар, талабалар ва қариялар устувор гуруҳга киради.
Шарҳлар