Ўзбекистонликларни 15 соатдан бери Абу-Даби аэропортида ушлаб туришибди

фото: commons.m.wikimedia.org

Абу-Даби аэропортида 40-50 га яқин Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлик текширувлари туфайли тўхтатилди. Орадан 15 соатга яқин вақт ўтди, дея хабар беради Repost.

Wizz Air авиакомпаниясининг рейси билан соат 01:00 да келган йўловчиларнинг паспортлари олиб қўйилган. Видеони суратга олган эркак алоҳида хонага олиб кетилган. Телефонини олиб қўймоқчи бўлишган, маънавий босим ҳам ўтказишган.

Манбанинг сўзларига кўра, аэропортда 31 нафар фуқаро бор. Уларнинг паспортлари олиб қўйилган бўлиб, мамлакатга киритилмаяпти.

Аввалроқ, БААда раввин Цви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинганларнинг шахси маълум бўлган эди. Ушбу иш бўйича 3 нафар Ўзбекистон фуқароси: 28 ёшли Олимбой Тохирович Т. ва Маҳмуджон Абдулраҳим, шунингдек, 33 ёшли Азизбек Камилович И. ҳибсга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.