Ўзбекистонликларни Германияга юборган Turon World Cooperation фиомасига нисбатан текшириш ишлари бошланди

Скриншот из видео

Turon World Cooperation  фирмаси бир неча юз Ўзбекистон фуқаросини Германияга «ишлаш»га жўнатиб, алдаган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко ёзганди. Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонликларга Ferienjob дастури бўйича ишга жойлашиш ваъда қилинган, бироқ кутилмаганда компания йўқолган.

Бандлик ва камбағалликни  қисқартириш вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Turon World Cooperation Xususiy Bandlik Agentligi вакиллари жорий йилнинг май-июнь ойларида Work and travel дастури бўйича Германияга 102 нафар талабани жўнатган, бироқ уларнинг ишга жойлашишида муаммолар юзага келган.

Вазирликнинг расмий веб-сайтида ушбу ташкилотнинг реестрда мавжудлиги ва унинг лицензияланган бандлик агентлиги мақоми кўрсатилган. Бошқарма томонидан текширув бошланган, унинг натижалари ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришга имкон беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.