Ўзбекистонликларни Украинадан эвакуация қилиш учун биринчи рейс 28 февралга режалаштирилган
28 февраль куни Ўзбекистон фуқароларининг навбатдаги гуруҳи Львовдан Уераина-Польша чегарасидаги “Краковец-Карчова” НЎП томонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради. Бироқ кетганлар сони ҳақида маълумот йўқ.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, 600 дан ортиқ киши Польша чегарасига етказилган.
«Бизга шу оғир кунларда жуда зарур бўлган ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётгани учун президентимиздан миннатдормиз», – дейди ўзбекистонликлардан бири.
Польша ҳудудида ташкил этилган тўпланиш жойида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат Ўзбекистон фуқаролари учун шароитлар яратилди. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат берилди.
27 февраль Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар 110 га яқин Ўзбекистон фуқароси «Карчова» назорат-ўтказиш пункти орқали Польша ҳудудига кирган. Яқин вақтда ичида бошқа Ўзбекистон фуқароларининг ҳам чегарадан ўтиши кутилмоқда. Шундан сўнг барча ўзбекистонликлар марказлашган ҳолда автобусларда Катовице шаҳридаги аэропортга етказилади.
«Ўзбекистонлик дипломатлар “Карчова” назорат-ўтказиш пункти ва Катовице шаҳри аэропортида мунтазам фаолият юритмоқда ва фуқароларнинг масалаларини ҳал қилмоқда. Эвакуация қилинаётган барча юртдошларимиз аэропортда барча зарур маҳсулотлар билан таъминланади», – дея қайд этади ТИВ.
Ўзбекистон фуқароларини Польшадан Ўзбекистонга қайтариш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ самолётларининг ўтиши учун ҳаво йўлаги билан таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиши жорий йилнинг 28 февраль кунига режалаштирилмоқда.
Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси ходимлари:
Маруф Каримов («Карчова» назорат пунктида) – тел.: +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.
Асқар Бекназаров (“Катовице” аэропортида) – тел.: +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.
Сардор Ахматов (Элчихонада) – тел.: +48 502 501 588; Telegram: +99894 6541010.
Шарҳлар