Ўзбекистоннинг биринчи президентининг ўғли мерос бўйича Татьяна Каримовага қарши даъво билан чиқди

Коллаж: Daryo

Пётр Исломович Каримовнинг Ўзбекистон биринчи президентининг беваси Татьяна Акбаровна Каримовага нисбатан даъвоси Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан кўриб чиқилади. Олий суд маълумотларига кўра, йиғилиш 26 июнга белгиланган бўлиб, мерос ҳуқуқи билан боғлиқ низога тааллуқли.

Ислом Каримовнинг Наталья Кучма билан биринчи турмушидан бўлган ўғли Пётр Каримов ҳозирда Россиянинг Москва областида истиқомат қилади.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этганди. Унинг уч нафар фарзанди бор, шу жумладан Татьяна Каримова билан турмушидан икки қизи – Гулнора ва Лола бор.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.