Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга тушди

Источник: ПРООН в Узбекистане

Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ислом тараққиёт банки (ИТБ), ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси “Республикада қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш” мавзусида янги аниқ фаолиятни бошлади.

Халқаро қашшоқликка барҳам бериш куни муносабати билан янги ташаббус бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2022-2025 йилларда 338 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

“Қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг мақсади йўл-транспорт инфратузилмасини, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, электр таъминоти тизимини яхшилаш, мақсадли ҳудудларда маҳаллий аҳолининг кенг иштироки асосида маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш жараёнларини кучайтириш орқали болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари ва қишлоқ врачлик пунктлари каби ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилишда ресурсларни тежайдиган ва экологик тоза технологиялардан фойдаланишга қаратилган.

Хусусан, лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш кўзда тутилган. Шунингдек, йил охиригача 66 та маҳаллани ривожлантириш режалари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Матильда Димовска очилиш маросимида сўзга чиқиб, янги ташаббус Ҳукуматнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мос келиши ва уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. “Ушбу лойиҳанинг негизидаги кенгроқ истиқбол Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида инсон ривожланишидаги камчиликларни бартараф этиш ва умумий фаровонликни таъминлаш учун янги ечимларни таклиф қилишдан иборат”, – деди у. “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ушбу ажойиб ташаббуснинг бир қисми бўлишдан ва ресурсларнинг пул учун энг яхши инсон ривожланиши қийматини таъминлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан мамнун”.

БМТТД Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигини ИТБ лойиҳасининг бир компоненти: “Муҳандислик хизматлари ва бошқарувда салоҳият инфратузилмасини кучайтириш”ни амалга оширишда қўллаб-қувватлайди, унинг мақсадлари 1) маҳаллий ҳамжамиятларнинг ўз манфаатлари ва эҳтиёжларини белгилаш ва ифодалаш салоҳиятини мустаҳкамлаш; 2) маҳаллий архитектура ва лойиҳа институтлари ва ҳудудий қурилиш бошқармалари вакилларини тайёрлаш; 3) Гендер нуқтаи назаридан инновацион АТ-ечимлар ва рақамли трансформацияни амалга ошириш учун қурилиш сектори ва архитектура дизайни салоҳиятини ошириш; ва 4) қарорлар қабул қилиш жараёнларига маҳаллий ҳамжамиятларни жалб қилишдан иборат.

БМТТД Ўзбекистонда Барқарор Тараққиётнинг барча 17 мақсадига эришишга содиқ қолади. Ушбу ташаббус иқтисодий ўсишни ошириш ва қатор муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан бир вақтда Ўзбекистон Республикасига қашшоқликни бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва бандлик соҳасида, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги қатор муаммоларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар билан бир вақтда қашшоқликка барҳам беришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали “турғун инфратузилмани барпо этиш, инклюзив ва барқарор саноатлаштириш ва инновацияларга кўмаклашиш” бўйича 9-мақсадга бевосита ҳисса қўшади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.