Ўзбекистоннинг NeMolchi.uz медиалойиҳаси МОМИҲ мукофотининг совриндорига айланди
Ўзбекистонда зўравонликка қарши NeMolchi.uz ахборот лойиҳаси Гендер тенглиги бўйича МОМИҲ биринчи мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Kursiv нашри ёзади.
NeMolchi.uz фаолияти хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик ҳақида жамоатчилик фикрини ўзгартиришга қўшган ҳиссаси учун юқори баҳоланди.
Лойиҳани журналист Ирина Матвиенко 2017 йилда бошлаган. NeMolchi.uz ўзини обуначилар зўравонликка қарши курашиш бўйича маълумотларни топиши ва психологик ёрдам олиши мумкин бўлган платформа сифатида намоён этади.
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида фаолият юритувчи Wonder Women (“Мўъжизавий аёллар”) халқаро тармоғи ҳам МОМИҲ мукофотига сазовор бўлди.
29 ноябрь куни Тбилисида МОМИҲ мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Жами ўнта давлатдан 11 та лойиҳа мукофот ғолибига айланди.
Шарҳлар