«Ўзбекнефтгаз»: Аи-80 бензини бўйича танқислик йўқ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги навбатлар кузатилаётгани, шунингдек АИ-80 русумли автобензинга талаб ошгани сабаб, унинг етишмовчилиги юзага келаётгани танқидий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жамият тасарруфидаги “UNG Petro” АЁҚШларида айни вақтда бензин нархлари оширилмагани ҳамда тақчиллик кузатилмаяпти, деб ёзади UzNews нашри «Ўзбекнефтгаз» АЖга таянган ҳолда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” АЁҚШларида бугунги кунда АИ-80 маркали автобензиннинг чакана нархи 1 литри учун 6 800 сўмни ташкил қилади ва автобензин сифати тўлиқ кафолатланган.
Автобензин тақчиллигини олдини олиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 35,7 минг тонна автобензин ҳамда етарли миқдорда хомашё захираси яратилган бўлиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 142,2 минг тонна хом ашё қайта ишланиб, 83,7 минг тонна автобензин ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда истеъмолчиларга узлуксиз сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш, нархларнинг сунъий оширилиши ҳамда етишмовчилик ҳолатларини юзага келмаслиги борасидаги ишлар ташкил қилинган.
“Кўрсатилаётган хизмат сифатидан норози бўлган ҳамда автобензин нархининг суъний оширилишига гувоҳ бўлган истеъмолчилар (71) 200-01-24 телефон рақами орқали 24 соат давомида мурожаат қолдиришлари мумкин», – дейилади хабарда.
Шарҳлар