«Ўзбекнефтгаз» компанияси АИ-80 бензини учун нархлар арзонлагани ҳақида эълон қилди
Бугун, 26 ноябрь куни соат 21:30 да бутун республика бўйлаб АИ-80 бензини учун янги нарх белгиланади. Бир литр бензиннинг нархи 7390 сўмдан 6890 сўмгача пасаяди. Бу ҳақда UzNews нашри “Ўзбекнефтгаз” компаниясининг матбуот котибига таянган ҳолда ёзади.
Қайд этилишича, бензин танқислигининг олди олинади ва у республиканинг барча ёнилғи қуйиш шохобчаларида бўлади.
Компания матбуот котиби бензиннинг қимматлашишини ўтган ҳафтада компания уни биржада қиммат нархда сотиб олгани билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, жуда сессияси якунлари бўйича нархлар арзонлашади.
Улашиш:
Шарҳлар