Bo'limsiz

«Ўзбекнефтгаз» компанияси қуёш панелларини харид қилиш учун қарийб 212 млрд сўмлик шартнома имзолади

Солнечные панели
Фото: Бобур Каримов/Anhor.uz

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ўз объектларида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун OGMA PROJECTS МЧЖ билан қарийб  212 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузди. Бу давлат харидлари портали маълумотларида кўрсатилган.

Юридик шахслар реестрига кўра, OGMA PROJECTS бизнес ва бошқарув масалалари бўйича консалтинг фаолиятини амалга оширади ва унинг ягона таъсисчиси OGMA SSH FZ-LLC МЧЖ ҳисобланади.

OGMA PROJECTS компаниясининг устав жамғармаси – 1 млрд.сўм, раҳбари  -Авазмуҳамедов Фарҳод Рамзиддинович.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.