ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг антитаначалар миқдори омикрон штаммига нисбатан 3 баравар пасайган
Душанба куни Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси ўзи ишлаб чиқарган вакцина Omicron штаммига қарши антитаначалар ишлаб чиқиши мумкинлигини маълум қилди, бироқ бунда реакция вируснинг аввалги вариантига қарши кучсизроқ бўлган, деб ёзади Reuters агентлиги.
Компаниянинг билдиришича, вируснинг ушбу вариантига қарши нейтраллаштирувчи антитаначалар бир ой олдин эмдорининг уч марталик курсидан ўтган 32 та субъектнинг 78% даги намуналарда аниқланган.
32 та субъектдан 16 нафари тўрт ойдан ортиқ танаффус билан иккинчи ва учинчи дозани олган, уларнинг ҳаммасида омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитаначалар бўлган, бироқ антитаначалар миқдори бошланғич коронавирусга қарши кузатилган миқдор билан солиштирганда тахминан уч баравар камайган.
Ушбу компаниянинг вакцинаси Хитой, Ўзбекистон ва Индонезияда фойдаланиш учун маъқулланган. Айни пайтга қадар Ўзбекистонга импорт қилинган ва мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг сони 37,7 млн дозани ташкил қилади.
Шарҳлар