“Ўзгидромет” мамлакатнинг икки вилоятида торнадо пайдо бўлиши бўйича изоҳ берди

Интернет тармоғида Тошкент ва Андижон вилоятларида ҳосил бўлган торнадони акс эттирувчи видеолар тарқалди. “Ўзгидромет” ушбу табиат ҳодисасига изоҳ берди, деб ёзади “UzNews” нашри.

Маълумотларга кўра, 25 август куни соат 15:00 ва 16:30 орасида Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида кичик майдонда атмосфера босими фарқларида кескин ўзгаришлар юзага келган. Бу Тожикистоннинг баланд Помир тоғларидаги юқори босимли ҳаво массалари Фарғона водийсидаги паст босимли ҳудудга кескин кўчиши натижасида юз берган. Бунинг оқибатида айрим жойларда кичик шамол уюрмалари, бошқача айтганда, қуюн ҳодисалари — торнадо кузатилган..

“Қуюн ҳодисалари узоқ муддатли ёғингарчиликсиз ёз кунларида тез-тез кузатиладиган ҳодиса бўлиб, бу табиат ҳодисалари Ўзбекистон шароитида хавфли пўртаналарни келтириб чиқармайди”, – дейилади синоптикларнинг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.