Жаҳон банки “Doing Business ” муаллифлари “Ўзбекистон протоколи” ҳақида ҳеч нарса билмасликларини маълум қилди

Источник: Reuters

Жаҳон банкининг Ижрочи директорлар кенгаши илгари “Бизнес юритиш 2018” ва “Бизнес юритиш 2020” даги маълумотларнинг номувофиқлиги ҳақидаги фактлар ва ҳолатларнинг мустақил ташқи шарҳини нашр этишни тасдиқлаган эди.

Шарҳ WilmerHale юридик фирмаси томонидан тайёрланган (бундан кейин “WilmerHale маърузаси”). Ҳужжатда “Ўзбекистон протоколи” деб номланган қисқача эслатиб ўтилади. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бугун шу масала бўйича қуйидаги баёнотни эълон қилди.

“WilmerHale ҳисоботида таъкидланганидек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги олдинги ислоҳотларга берган баҳосига келсак,”Бизнес юритиш маърузасининг чиқарилиши учун масъул гуруҳ ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги раҳбарлари “Ўзбекистон протоколи деб номланган амалиётдан хабардор эмаслар. . WilmerHale ҳисоботи ҳам бундай “протокол” мавжудлигини ва у Жаҳон банкининг фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатганлиги тасдиғини ўз ичига олмайди“.

Ҳисоботда, шунингдек, Жаҳон банки Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу мамлакатни очиқ бозор иқтисодиётига кенг ва шиддатли иқтисодий ўзгартириш доирасида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун амалга оширилган ислоҳотларни қўллаб –қувватлаётгани қайд этилади.

“Бу ислоҳотлар ички ва ташқи савдони эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш тартибини соддалаштириш, шунингдек, солиқ тизимини ривожлантиришни ўз ичига олади. Улар ишбилармонлик муҳитида ва давлат молиявий бошқарувида ўзгаришларга олиб келди.

Хусусан, 2018-2019 йилларда чет эл капитали иштирокида янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар сонининг сезиларли ўсиши кузатилди. Шунингдек мева -сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми ҳам ошди, янги корхоналар ва даромад солиғини тўлаётган шахсларнинг рўйхатга олиниши эса янги рекорд кўрсаткичлари даражага кўтарилди”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.