Жаҳонгир Отажонов онаси сабабли сиёсатни тарк этиши ҳақида билдирди

Фото с сайта upl.uz

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов сиёсатни тарк этиши ҳақидаги янги шов-шувли баёнот билан чиқди. Шундай қарорга келишига оиласи сабабчи бўлган, деб ёзади “Спутник” нашри.

Собиқ хонанданинг сўзларига кўра, у охирги пайтда қилган ишлар онасининг соғлиғига путур етказган.

«15 кун бўлди, сиёсий масалада эфир қилмадим. Ҳар эфир қилганимда онамнинг умри беш йилга камайиб кетаётганди. Ота-онамнинг ҳар куни йиғлаб ўтириши менга қимматга тушяпти. Ҳатто эртага президент бўлиб қолсам ҳам ота-онамга бир нарса бўлса, татимайди.Шунинг учун мен бутун жамоатчиликдан узр сўрайман — ҳозирча бу сиёсатдан чекиниб тураман. Бутун жамоатдан, барча ватандошлардан, сиёсатчилардан, партиячилардан узр сўрайман. Ҳозирча бу ишни давом эттира олмайман», — дейди Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram тармоғидаги мурожаатида.

У яқин вақт ичида “Онам учун” деб номланган концерт дастурини тақдим этишни режалаштираётганини қўшимча қилади.

Жаҳонгир Отажонов февраль ойида унинг номзодини Ўзбекистон президентлигига илгари суриш учун махсус ташкил қилинган сиёсий партияни тарк этиш ниятида ҳақида билдирганди.

«Газета» нашрининг қайд этишича, собиқ хонанда май ойида Туркиядан Ўзбекистонга қайтган ва ўз фаолиятини “Эрк” мухолифот партиясининг фаолиятини тиклаш нияти борлиги ҳақида маълум қилган.

Май ойининг охирида эса у BBC Uzbek’га берган интервьюсида партия аъзоларининг йиғилиши пайтида унинг Хоразмдаги уйига бир гуруҳ эркаклар ва аёлларбостириб кирганини айтиб, бу уни қўрқитишга бўлган уриниш эканини айтганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.