Жанубий Корея Эксимбанки Ўзбекистонга $238,8 млн миқдорида кредитлар ажратади

Источник: МИВТ

Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Корея Эксимбанки президенти Банг Мун Кью билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар якунлари бўйича қиймати 88,8 млн доллар бўлган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси ҳамда 150 млн долларлик “Онкологик клиникасини қуриш” лойиҳаси бўйича қарз шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон томони мамлакатда янги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун EDCF томонидан имтиёзли молиялаштириш ҳажмини 1 млрд долларгача кўпайтириш юзасидан қабул қилинган қарор учун миннатдорлик билдирди. 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури умумий қиймати 1,2 млрд долларга тенг бўлган 13та лойиҳадан иборат бўлади. Томонлар ушбу лойиҳаларни фаол илгари суриш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.