Жанубий Корея Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига автомобиллар ва махсус техника тақдим этди
Сеулда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг эҳтиёжлари учун 8 та махсус автомобиль, ёнғин ва тиббиёт техникаси, шунингдек, ҳимоя воситалари ва жиҳозларини беғараз топшириш маросими ўтказилди, дея хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.
Ушбу техника ва жиҳозларни Ўзбекистонга етказиб бериш 2022 йил бошида режалаштирилган. Жанубий Корея томони ускуналарни топширишдан ташқари, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда ушбу ускуналарни ишлатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этишни ҳам режалаштирган.
Айни пайтда Жанубий Корея томони Тошкент вилоятида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи устида ишламоқда. Бундан ташқари, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларини Жанубий Кореядаги ёнғинга қарши тайёргарлик бўйича таълим муассасаларида тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилган.
Шарҳлар