«Жанубий» қўшинлари гуруҳи қўмондони Анашкин ўз лавозимидан четлатилди
Жануб қўшинлари гуруҳи қўмондони генерал-полковник Геннадий Анашкин ўз лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда уруш тарафдори Телеграм каналлари хабар бермоқда.
Генерал Анашкиннинг юқори раҳбариятга ёлғон маълумот бериши натижасида рус армияси Северск посёлкаси ҳудудида маъносиз ҳужумларда катта йўқотишларга дуч келди.
2024 йил май ойида Анашкин Жанубий ҳарбий округ қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинган эди. Шу билан бирга, генерал-полковник Александр Лапин Ленинград ҳарбий округига, генерал-полковник Сергей Кузовлев эса Москва ҳарбий округига раҳбарлик қилгани маълум бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар