Жиззах вилоятида 40 дан ортиқ ёш дарахт кесиб ташланди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги “Yuvest tog” фермер хўжалиги ҳудудида вилоят экология бошқармаси мутахассислари ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини аниқлади, дея хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 35 ёшли ишчиси томонидан 42 туп қайрағоч дарахтини кесган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 224 миллион 400 минг сўмга баҳоланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.