Жиззах вилоятида болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланишга гумон билан касалхонага ётқизилди

скорая
Фото: МДС

2 август куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида хусусий болалар боғчасининг икки нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар беради.

Тўрт ва беш ёшли қизчалар юқори иситма билан юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Шифокорлар худди шу боғчанинг яна 14 нафар боласини ҳам кўрикдан ўтказган, аммо соғлиғида ҳеч қандай шикоят топилмаган. Мутахассислар болаларга нонушта қилиш учун тақдим этилган маҳсулотлардан намуналар олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Болалар омбудсмани касалхонага ётқизилган болалар саломатлигини назорат қилишда давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.