Жиззах вилоятидаги Гагарин шаҳрида 75 та дарахт бетонланган

Источник: Госкомэкологии

Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси “Дўстлик” МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахт атрофи “Файз-Барака” МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган. Бу ҳақда Давлат экология қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.

Дарахтларнинг барчаси – 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи, 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинган ва дарахтларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинган.

МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Бугун эрталаб вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ташаббуси билан аввал бетонланган кўчатлар тупроққа кўчириб экилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.