Жиззахда хотинини ўлдирган эркак 17,5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жиззахда турмуш ўртоғига 25 марта пичоқ билан ўлимга олиб келган жароҳатни етказган эркакка ҳукм чиқарилди, деб ёзади «Daryo» нашри Олий суд матбуот хизматига таянган ҳолда.
Ваҳшиёна қотиллик 2022 йил 2 сентябрь куни Жиззах вилоятида содир бўлган. Оилада пул йўқлиги сабабли эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан.
Эркак ўз фарзандларининг кўз ўнгида пичоқ билан аёлга 25 та тан жароҳатини етказган.
Зарбдор туман суди судланувчини Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (алоҳида шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топди. Унга 17 йил ва 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар