Bo'limsiz

ЖССТ Ҳиндистоннинг яна бир йўталга қарши “Cold Out” сиропи ҳақида огоҳлантирмоқда

Фото: Bloomberg.com

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) душанба куни Ироқда сотилаётган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Cold Out” деб номланган йўтал ва шамоллашга қарши сироп ҳақида глобал огоҳлантириш эълон қилди. Дори токсинлар билан ифлосланганлиги аниқланган. Бу ҳақда DW.com хабар бермоқда.

“Маҳсулотнинг сифатсиз партияси хавфли ва ундан фойдаланиш, айниқса, болаларда, жиддий жароҳатлар ёки ўлимга олиб келиши мумкин”, — дейилади ЖССТ огоҳлантиришда.

Бу охирги 10 ой ичида Ҳиндистон фармацевтика ишлаб чиқарувчисига қарши бешинчи шундай огоҳлантиришдир.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, сироп Fourrts (Hindiston) Laboratories томонидан Dabilife Pharma учун ишлаб чиқарилган ва унда ифлослантирувчи моддалар мақбул даражадан юқори бўлган.

“Ироқ бозорида топилган сироп партиясида 0,25% диетилен гликол ва 2,1% этилен гликол мавжуд эди. ЖССТ маълумотларига кўра, иккаласи учун ҳам қабул қилинадиган хавфсизлик чегараси 0,10% гача”, – дейилади хабарда.

Aгентликнинг қўшимча қилишича, ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ЖССТга маҳсулот хавфсизлиги ва сифати бўйича кафолатлар бермаган.

ЖССТ сиропнинг “токсик таъсири”ни “қорин оғриғи, қусиш, диарея, сийдик чиқара олмаслик, бош оғриғи, руҳий ҳолатнинг ўзгариши ва ўлимга олиб келадиган ўткир буйрак шикастланиши” сифатида қайд этди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, маҳсулотлар бозордан мусодара қилинаётганини эълон қилди, деб хабар берган Блоомберг.

“Ўтган йили Ҳиндистондаги Maiden Pharmaceuticals томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироплари Гамбия ва Ўзбекистонда камида 89 боланинг ўлимига сабаб бўлган эди”, – дейилади хабарда.

Ҳиндистон расмийлари, шунингдек, Riemann Labs томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши сиропида Камерундаги болалар ўлими билан боғлиқ бўлган токсинларни топганликларини билдиришган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.