Зилзиладан кейин Туркия ва Сурияни тиклашга хайрия ёрдамини қайси ташкилотлар қабул қилади

Источник: https://www.redcross.org/

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила оқибатида 12 873 киши ҳалок бўлган, 63 000 га яқин киши жароҳатланган. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беради.

Сурия бўйлаб зилзила оқибатида 3508 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда «Ал-Арабия» Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги марказига таянган ҳолда. Бундан ташқари, 5000 дан ортиқ одам жабрланган.

Сешанба оқшомидан бошлаб Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Технопарк ишлаб чиқариш мажмуасида Туркия фуқаролари учун инсонпарварлик ёрдами йиғилмоқда. Акция Туркия элчихонаси томонидан Ўзбекистондаги Турк саноатчилар ва тадбиркорлар мустақил уюшмаси (MUSIAD) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Инсонпарварлик ёрдамини йиғиш ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 гача Яшнобод туманидаги Технопарк ҳудудида амалга оширилади. Йиғиш ишлари 10 февраль соат 21:00 гача давом этади.

Туркия ва Сурияга ёрдам бериш учун хайрия қандай амалга оширилади

Хайрия ишларини баҳоловчи Charity Navigator табиий офатларда ёрдам бериш учун қуйидаги маслаҳатларни беради:

– нуфузли, рўйхатдан ўтган хайрия ташкилотларига хайр-эҳсон қилинг;

– пул эҳсонлари энг самарали ҳисобланади;

– узоқ муддатли тикланиш ҳаракатларига ойлик хайрия беришни ўйлаб кўринг, чунки кўплаб табиий офатларга ёрдам бериш гуруҳлари хайр-эҳсонлар бир неча ҳафтадан кейин камайиб бораётганини кўришади.:

Суриядаги Қизил ярим ой жамияти (Қизил Хоч филиали)

Қизил Хоч Сурияда Қизил Ярим Ой жамияти жабрланганларни эвакуация қилиш ва қидиришда ёрдам бераётганини маълум қилади.

 


Туркиядаги Қизил ярим ой жамияти (Қизил Хоч филиали)

Туркия ва Суриядаги Қизил Ярим Ой ташкилотлари ўз гуруҳларининг қутқарув ва ёрдам ишларига ёрдам бераётганини айтди. Иккала ташкилот ҳам Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг, табиий офатларда ёрдам бериш агентликларининг халқаро тармоғиниг аъзоси ҳисобланади.

 

“Чегара билмас шифокорлар”

Нотижорат ташкилотининг ходимлари Суриянинг Идлиб ва ​​Алепподаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатаётган 23 та касалхонага тиббий буюмлар тақдим этиб, қўллаб-қувватлаётганини айтди. Ташкилот зилзила оқибатларини бартараф этиш учун хайрия саҳифасини очган.

Бошқа ташкилотлар рўйхати (инглиз тилида)

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.