Туркияда Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди
Туркияда Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консулхонаси матбуот хизмати.
Ҳодиса апрель ўрталарида Истанбулда юз берган. Султанбейли туманида вақинчалик яшаётган ва иш фаолиятида бўлган Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро иш жойида зинадан йиқилиб ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
“Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади касалхонанинг морг бўлимида бўлиб, яқин қариндошлари ёки танишлари зудлик билан Бош консуллик телефон рақамлари: (212)3232037; (212)3232036 ёки https://t.me/konsul_7_24 га мурожаат қилишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар