Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Источник: times.uz/Telegram

Президент Зойир Мирзаевни бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қашқадарё вилоят ҳокими в.б. лавозимига Азимов Муротжон Бердиалиевич тасдиқланди. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри ёзади.

Мурот Азимов шу пайтгача Давлат божхона қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келаётганди. У 1976 йилда Қагқадарёда туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тамомлаган. Қашқадарё ва Бухорода прокурор бўлиб ишлаган. 2016 йилдан буён Бош прокуратурада ишлаган. 2018 йилда унга божхона хизматининг генерал-майори унвони берилган.

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 2019 йил октябрь ойидан вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.