Зоминда табиат муҳофазаси тўғрисидаги қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича махсус прокуратура ташкил қилинди

Источник: Дана Опарина/Anhor.uz

Президент “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб ёзади Норма.

Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуддаги экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида Бош прокуратура тизимида табиат муҳофазаси тўғрисидани қонунчилик ижросини назорат қилиш ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича Зомин ихтисослаштирилган прокуратураси” ташкил этилди.

Қуйидагилар ихтисослаштирилган прокуратура органининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларидаги ерлардан, ўрмон ва сув фонди ерларидан, шу жумладан Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудидаги Зомин миллий табиат боғи ва Зомин давлат қўриқхонаси ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг ижроси устидан доимий назорат ўрнатиш;
  • табиатни муҳофаза қилиш бўйича чораларни кўриш, туманларда соғломлаштириш ва рекреацион мақсадлардаги ерларнинг ўзбошимчалик билан тортиб олиниши, шунингдек, уларда ноқонуний бинолар қурилишининг олдини олиш;
  • туманларда ўрмон ва сув фонди ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан доимий мониторингни амалга ошириш;
  • туманлар ҳудудида табиат, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш;
  • “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида экологик туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристик саёҳатлар учун қулай шарт-шароит яратиш, янги туристик йўналишларни ташкил этиш, туристлар оқимининг кўпайишига ва келгусида амалга оширилиши белгиланган вазифаларни бажаришга кўмаклашиш;;
  • соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.