Қизларга отаси томонидан турли зўравонликлар қилинган

Фото: Болалар омбусдмани

Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқлар орқали ўсмир қиз ўз отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганлиги ҳақида гапираётганлиги акс этган видео келиб тушган ва бу ҳолат зудлик билан болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

«Қизнинг мурожаатига кўра, 2008-йилда туғилган М.Ш ва 2010-йилда туғилган Н.Ш. қиз болаларнинг онаси 2018-йилда вафот этган. Қиз онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. унга нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келганлиги, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганлигини билдирган», – дейилади хабарда.

М.Ш ва Н.Ш бир неча маротаба уйдан чиқиб кетганлиги сабабли бувиси Н.Л. неваралари бедарак ёқолгани ҳақида берган аризасига кўра ҳамда вояга етмаган M.Ш. ва Н.Ш. ларнинг отаси Н.Р. нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ҳозирда вояга етмаган M.Ш. ва Н.Ш. лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.