«Ўзтемирйўлйўловчи» чипталар деярли сотиб бўлинганидан кейин талабалар учун чегирмаларни эълон қилди
Олий ўқув юртларининг талабалари қишки таътил даврида ички йўналишлар бўйича поезд чипталарига анъанавий 50 фоизлик чегирмадан фойдаланишлари мумкин.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясининг матбуот хизмати хабарига кўра, чегирмалар 25 декабрдан 7 январгача бўлган рейсларда амал қилади, лекин бу “СВ” ва VIP тоифали вагонлар ҳамда тезюрар Afrosiyob поездларида амал қилмайди.
Блогер Хушнудбек Худойбердиев чегирма эълон қилинган пайтга қадар кўплаб йўналишлар учун чипталар аллақачон сотиб бўлинганини айтади, талабаларга йилнинг исталган вақтида таътил учун чипталарни ярим нархда сотиб олиш имкониятини беришни таклиф қилди.
Кўп ўтмай компания чегирма эълон қилгандан сўнг талабалар бир суткада 1000 га яқин чипта сотиб олгани ҳақидаги баёнот эълон қилди.
Шунингдек, компания янги йил арафасида Тошкентдан Урганч, Нукус, Самарқанд ва Қарши йўналишларида қўшимча вагонлар билан қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйишни ҳам маълум қилди.
Шарҳлар