Инсофсиз маҳсулот тарқалишининг олдини олиш билан ким шуғулланиши керак?

Беш йилдан буён Future Enterprises Pte Ltd компанияси ўзининг оммабоп маҳсулоти бўлган «Maccoffee» ичимлигини ҳимоя қилиш билан якка ўзи шуғулланиб келмоқда. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси танқид қилинаётганига қарамасдан давлатдан ҳозирча ёрдам йўқ.

– Давлат контрафакт маҳсулотга қарши курашиш бўйича фаол сиёсатни олиб бормаётгани боис ноқонуний ҳаракатлар учун кенг майдон пайдо бўлмоқда. Бу асл маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун қатор муаммоларни келтириб чиқараётир, кимдир бир неча уринишдан кейин таслим бўляпти, кимдир эса, хусусан Future Enterprises Pte Ltd компанияси ҳозирга қадар маҳаллий компанияларга қарши турибди, – дейди Legalmax юридик фирмасининг бошқарувчи ҳамкори Муҳаммадали Махмудов.

Маҳаллий контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари дўконлар пештахталарига ушбу ичимликнинг янги вариантларини етказиб беришда давом этмоқда. Бунинг охири борми – номаълум, аммо Future Enterprises Pte Ltd компаниясининг бу борадаги қатъиятига беш баҳо қўйиш мумкин.

 

Маълумотнома:

  • Ушбу иш бўйича Тошкент шаҳар хўжалик судининг 18.05.2015 йилдаги №10-1510/5969-сонли қарорига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан бири томонидан «FormCoffee» маҳсулотини ишлаб чиқарилиши ва сотилиши  Future Enterprises Pte Ltd компаниясига тугишли бўлган «Maccoffee» товар белгисига бўлган алоҳида ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида тан олинган.
  • Ушбу иш бўйича Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 27.09.2019 йилдаги №4-10-1923/285-сонли қарорига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчига «MaksCoffee» номи остида ичимлик тайёрлаш ва сотиш тақиқланган.
  • Ушбу иш бўйича Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 28.02.2020 йилдаги №4-10-2011/27-сонли қарорига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчига « MicCoffee» номи остида ичимлик тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

Республика ҳудудида ичимлик жуда оммабоп, шу боис ҳам инсофсиз маҳсулотни катта кўламларда ишлаб чиқаришга сабаб туғилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар харидорни адаштиради, аммо ундан ҳам кўра таҳририятни жамоатчилик соғлиғига етказиладиган зарар ташвишга солмоқда.

– Давлат асл маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар имижини қўллаб-қувватлашдан, уларнинг фаолияти қонуний бўлишидан ва инсофли рақобатни яратишдан манфаатдор бўлиши керак. Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларни янги поғонага кўтариш зарур деб ҳисоблайман. Шунингдек прокуратура, суд, монополияга қарши курашиш қўмитасининг инсофсиз маҳсулотларга чек қўйиш масалаларидаги комплекс ва самарали фаолиятини ҳам йўлга қўйиш зарур, – дейди Муҳаммадали Махмудов. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.