Қандолатчилик ва шоколад маҳсулотларининг бир-бирига зид маркировкаси

Истеъмолчиларнинг кўпчилиги учун маркировка – бу ўрамдаги наклейка, аммо аслида идентификация белгисини қўйиш процедураси яхлит бизнес-жараёндан иборат бўлиб, у барча ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун деярли мажбурий ҳисобланади.
 
Маркировка – бу истеъмол ўрамидаги ва (ёки) импорт қилинаётган товар идишидаги матн, расмлар ёки ахборот берувчи белгилар.
 
Маркировка ғояси товарни тайёрлаш, транспортировка қилиш, сақлаш ва сотиш жараёнида уни идентификациялаш ва ҳисобга олишни оптималлаштиришдан иборат. Ишлаб чиқарувчи учун  бу маҳсулотни ишлаб чиқаришдан тортиб то сотувлар ва ҳисобдан чиқаришгача бўлган йўлни кузатиш имконияти ҳамда контрафакт маҳсулотга қарши курашишнинг самарали усули ҳисобланади. Истеъмолчилар эса, ўз навбатида, харид қилинган товар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади ва унинг оригинал эканига ишонч ҳосил қилади. Давлатга эса маркировка параллел импортга қарши курашишга ёрдам беради, параллел импорт айланмасининг камайиши мажбурий тўловларнинг тушиш ҳажмини оширишга ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотни самарли назорат қилишга кўмаклашади.

Маркировка – бу контрафат маҳсулотга ва оригинал маҳсулотни ноқонуний олиб киришга қарши курашишнинг самарали усули.
 
Қандолатчилик ва шоколад маҳсулотларини маркировка қилиш тарихи
 
Даставвал истеъмол товарлари Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 йилдаги 127-сонли “Ўзбекистон Республикасига истеъмол молларини олиб киришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг талабларига мувофиқ маркировка қилиниши керак эди.
 
Хусусан, етказиб бериладиган маҳсулот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак бўлган:

  • асосий истеъмолчилик ва специфик хусусиятлар;
  • алоҳида товар турларини ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафолат бўйича мажбуриятлари;
  • алоҳида товар турларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
  • бошқа параметрлар.

2014 йилда Вазирлар Маҳкамасининг  “Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Унда Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари иловаси бор.
 
Ушбу иловага мувофиқ, қандолатчилик ва шоколад маҳсулотларининг маркировкаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 

  • товарнинг асосий истеъмол ва специфик хусусиятлари рўйхати;
  • тайёрланиш санаси;
  • яроқлилик муддати;
  • ишлаб чиқарувчининг манзиллари;
  • сақлаш усуллари ва қоидалари.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга кўра, бир хил юридик кучга эга бўлган ҳужжатларда тафовутлар бўлганида, кейинроқ қабул қилинган қоидалар амал қилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 ва 2014 йиллардаги қарорлари юридик жиҳатдан тенг, шу боис Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги 22-сонли қарори нормаларини қўллаш лозим.
 
Демак, қандолатчилик ва шоколад маҳсулотларининг маркировкаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • товарнинг асосий истеъмол ва специфик хусусиятлари рўйхати;
  • тайёрланиш санаси;
  • яроқлилик муддати;
  • ишлаб чиқарувчининг манзиллари;
  • сақлаш усуллари ва қоидалари.

Маркировка Ўзбекистон Республикаси давлат тилида (лотин графикасида) бўлиши зарур.
 
Маркировка – бу маҳсулотларни савдо тармоқларига ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг самарали усули. Ушбу жараёнга онгли ёндашув инсофли сотувларни ва кучли маркетингни кафолатлайди. Бизнинг ҳолатда маркировка қилиш жиҳатларидаги зиддиятлар ҳужжатларни ўрганишни ва мутахассислар билан маслаҳатларни талаб қилади, улар хатарлардан қочиш ва бизнес-жараёнларни тўғри тузишга ёрдам беради.
 
Legalmax юридик фирмасининг эксперти
Александр Лобанов
 
Рақамли маркировка контрафакт маҳсулотга қарши курашишда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги материаллар туркумини ўқинг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.