Квартира харид қилиш учун реал имконият мавжуд: “Капиталбанк” манфаатли ипотека кредитларини таклиф қилади

Эртами-кечми одамда ўз уй-жойига эга бўлиш эҳтиёжи туғилади, аммо квартирага “нолдан” пул йиғишни ҳамма ҳам уддалай олмайди. Эҳтимолий вариантлардан бири – ипотекага кўчмас мулк харид қилиш. Ипотека кредитининг асосий афзалликлари орасида қўшимча гаровнинг йўқлигини, бир неча йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ва унча катта бўлмаган дастлабки бадални кўрсатиб ўтиш мумкин.

«Капиталабанк» АТБ бирламчи бозор квартираларига (янги қурилган уйлар) ипотека кредитини тақдим этиш бўйича қуйидаги шартларни таклиф этади:

Тошкентда максимал сумма:

1 ёки 2 хонали квартиралар учун (ёки майдони 60 м кв гача бўлган хоналарга ажратилмаган квартиралар учун) – 264 млн сўмгача;
3 ва ундан ортиқ хонали квартиралар учун (ёки майдони 60 м кв дан ортиқ бўлган хоналарга ажратилмаган квартиралар учун) – 352 млн сўмгача.

Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида максимал сумма:

1 ёки 2 хонали квартиралар учун (ёки майдони 60 м кв гача бўлган хоналарга ажратилмаган квартиралар учун) – 240 млн сўмгача;
3 ва ундан ортиқ хонали квартиралар учун (ёки майдони 60 м кв дан ортиқ бўлган хоналарга ажратилмаган квартиралар учун) – 320 млн сўмгача.

Кредит йиллик 18% ставкаси билан 20 йил муддатга берилади. Дастлабки бадал – 20% дан бошланади.

Квартирани ипотекага 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган, доимий иш жойига ва барқарор даромадга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олиши мумкин. Агар оиланинг бир аъзоси оладиган даромад етарли бўлмаса, банк тўловларда қатнашиш учун ҳамқарздорни қабул қилиши мумкин.

Ипотека кредити шартлари ҳақида қўшимча маълумотни kapitalbank.uz сайтидан ёки (+99871) 200 15 15 телефон рақами бўйича контакт-марказ операторларидан олиш мумкин, шунингдек кредит калькуляторидан ҳам фойдаланиш мумкин.

«Капиталбанк» ижтимоий тармоқларда:

Facebook: www.facebook.com/kapitalbank.uz 
Instagram: @kapitalbank.uz 
Telegram-канал: t.me/kapital24  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.