Tashkent City ХИМ: замонавий ритмдаги тарих

Tashkent City ХИМ: замонавий ритмдаги тарих

Ҳатто энг юқори технологияли лойиҳада ҳам кўнгил бўлади. Уни асраш, ўстириш ва кучли қилиш зарурдир. Замований дунёда глобал мегаполиснинг юрак уриши аниқ ва равшан эшитилиб турилиши ва сезилиши керак.

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази (ХИМ) бунга алоҳида эътибор қаратмоқда.  Инновацион ва юқори технологияли лойиҳа ўз ичига ушбу муҳим вазифани, яъни маданий меросни сақлашни ҳам қамраб олган. Бу ерга келган барча авлод вакиллари бундан бахраманд бўлишлари керак. Сабаби буюк аждодлар ҳақидаги хотира ва қадриятларни сақлаш миллат кўзгусидир.
Афсуски, хозирги вақтда кўплаб маданий объектлар кўримсиз ҳолатда, боз устига, кўп қурувчилар уларни инобатга олмаган ҳолда, жойларда қурилиш ишларини бошлаб юборишмоқда.

Аммо «Tashkent City» ХИМда ҳолат бошқача – Архитектор ва лойиҳачилар ушбу жойларни ўрганишганда жойларда XIX-XX  асрга тегишли икки маданий мерос борлиги аниқланди. Мутахассислар ушбу объектларни жуда ночор ҳолатда аниқлашди. Маҳаллий аҳоли бу объектларнинг мавжудлигидан бехабар эди. Хулоса қилиб айтганда, улар унутилган жойлар эди.

Масалан, биринчи объект “Ўқчи” маҳалласида жойлашган бўлиб, бу ерда “Эшонзодалар” авлодининг тўртта вакили дафн этилган экан. Уларнинг вакили Аҳмад Эшон Шоший Қоратоший нафақат шоир, балки кўплаб ғазаллар муаллифи бўлган, шунингдек у Қуръон китобини ўзбек тилига таржима қилган шахслардан бири. Ҳозирда муаллиф кўлёзмалари Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида сақланмоқда.

Иккинчи тарихий объект – XIX асрда барпо этилган Орифжон ота масжиди. Ушбу масжид Ўзбекистон тарихида илк марта модерн усулда қурилган. Масжидга Орифжон ота номи берилган, сабаби бу инсон ушбу масжид кўрилишига ҳомий бўлган.

Халқ тарихини сақлаб қолиш учун «Tashkent City» ХИМда мазкур объектларни қайта тиклашга қарор қилинди. Энди бу икки объект қурувчилар назоратида бўлиб, уларни нафақат сақлашади, балки алоҳида архитектура лойиҳалари  асосида тиклашади. Ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилади: ёзда бу ерда салқин бўлади, қишда эса – иссиқ. Дам олиш ва ибодат қилиш учун барча шароитлар яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.