ХИМ «Tashkent Сity» Тошкент шаҳрининг замонавий марказига айланади
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз пойтахтида янги ва замонавий ХИМ «Tashkent Сity» комплекси барпо этилмоқда. Қурилиш жараёнига маҳаллий ва чет эллик экспертлар жалб этилган.
ХИМ «Tashkent Сity» қурилиши жараёнида бизнес вакиллари учун қулайлик яратиш мақсадида барча шароитлар яратилмоқда. Яшил ҳудудларлардан тортиб замонавий дизайн ва кўринишга ҳам эътибор берилмоқда. Жойларда махсус майдончалар ва ташриф буюрувчилар учун дам олиш жойлари қурилмоқда. Шу ернинг ўзида ҳам бизнес фаолият билан шуғулланиб, ҳам ҳордиқ чиқарса бўлади. Тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитлар муҳайё.
Бешинчи лотдан ўрин олган жойлар қурилишида инвестор сифатида «AKFA Dream World» МЧЖ корхонаси иштирок этмоқда.
Лойиҳага кўра лотнинг умумий ҳудуди: 8.8 га.
«Prime Tower Group» – Бош лойиҳачи.
«Discover Invest»– Бош пудратчи.
Пойдевор ва биноларнинг зилзилага бардошлилиги учун, Сан-Франциско, Истанбул ва Токио каби шаҳарлар тажрибаси ўрганилди. Маълумки, Ўзбекистон сейсмологик ҳудудда жойлашган. Шунинг учун ҳам мутахассислар хавфсизлик ва биноларнинг мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Жумладан, ҳар бир бурчак ва деталлар тажрибали архитектор ва дизайнерлар томонидан ўрганилмоқда.
Конгресс-ҳолл, меҳмонхона ва ерости автомобиль тураргоҳи қурилиши ҳам режалаштирилган. Конгресс-ҳоллнинг умумий майдони 33 минг м2. Ушбу бино чет эл давлатлари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар учрашувлари учун хизмат қилади.
Ерости машина тураргоҳи шу ерда ишловчи мутахассис ва меҳмонлар учун анча қулайлик яратади. Автомобилингизни қаерга қўйиш бўйича муаммо бўлмайди, автомобиллар учун тураргоҳ доимо сизга мунтазир.
ХИМ «Tashkent Сity» меҳмонхона ҳақида ҳам унутгани йўқ. Ушбу комплексда дунёга машҳур бўлган меҳмонхоналардан бири очилади.
Ҳозирги вақтда ушбу мажмуада «Hilton Hotels & Resorts» меҳмонхонаси қурилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Маълумот учун, биринчи «Hilton Hotels & Resorts» меҳмонхонаси 1919 йилда АҚШнинг Техас штатида барпо этилганди. Ҳозирда ушбу бренд остида жаҳоннинг 103 мамлакатида 5 мингдан ортиқ меҳмонхоналар фаолият юритмоқда.
5- лот худудида қурилиш ишлари тез ва сифатли суратларда олиб борилмоқда. Қурувчилар биноларнинг пойдеворини кўтариб бўлишган. Қурилиш жараёнида 60дан ортиқ техника ишламоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ХИМ «Tashkent Сity»да конгресс-ҳолл ва бошқа бинолар қурилиши мамлакатимизга чет эл инвестицияси ни олиб киришга кўмакалашади, сабаби жойларда бизнесни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилмоқда.
Шарҳлар