Энди «Капиталбанк» АТБнинг корпоратив мижозлари Хитой, Япония ва Қозоғистонлик ҳамкорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни шу мамлакатларнинг миллий валютасида амалга оширишлари мумкин.

Бундан олдин «Капиталбанк» АТБ АҚШ доллари, евро, Россия рубли, Британия фунти ва Швейцария франкида конвертация ва тўловларни амалга ошириб келаётганди. Энди банк Хитой юани, Япония йенаси ва Қозоғистон тенгесидаги ташқи савдо шартномалари бўйича тўғридан-тўғри конвертацияни ва тўловни ишга туширди. бу импорт маҳсулот таннархини сезиларли даражада пасайтириш ва бизнес географиясини кенгайтириш имконини беради.

«Биз юань, йена ва тенгени қўшган ҳолда чет эл валюталари сонини саккизтагача оширдик. Ушбу мамлакатлардаги ҳамкорлар билан ишлайдиган кўплаб маҳаллий тадбиркорлар қўш конвертация учун ортиқча тўлашига, солиққа тортиш пайтида фоизларда йўқотишига, агар чет эл компаниялари халқаро валютада тўловни қабул қилишдан бош тортса, воситачиларни излашга мажбур эди.   Амалда баъзида ортиқча тўлов 10-15% гача етарди. Ушбу омилларнинг ҳаммаси импорт маҳсулотларнинг якуний қийматига таъсир кўрсатарди», - дейди «Капиталбанк» АТБнинг Корпоратив бизнес департаменти директори Озод Каримов.

Бугунги кунда «Капиталбанк» АТБ ташқи савдо шартномалари бўйича тўғридан-тўғри конвертацияни ва тўловни саккизта валютада амалга оширмоқда:

·         АҚШ доллари,
·         Евро,
·         Россия рубли,
·         Британия фунти,
·         Швейцария франки,
·         Хитой юани,
·         Япония йенаси,
·         Қозоғистон тенгеси.

Аввал хабар берилганидай, «Капиталбанк» АТБда чет эл валютасини конвертация қилиш бўйича барча амалиётлар рекорд қисқа муддатларда амалга оширилади. Ариза беришдан тортиб, то чет элга тўлаш бўйича бутун цикл, банкка шахсан келмасдан туриб, масофавий банк хизмати тизими орқали амалга оширилади.

Конвертацияни ўтказиш шартлари ҳақида батафсил ушбу телефон орқали билиш мумкин: +998 (78) 148 40 08.