Зомби вируси қанчалик ҳавфли?
Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали француз олимлари томонидан Сибирнинг абадий музлигидан 5 та зомби вирусини топиб, уларни лаборатория шароитида ёши 48 500 йил бўлган зомби вирусини жонлантиришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу бўйича Санэпидқўмита ахборот хизмати маълумот берди.
Энг қадимги намуна 16 метр чуқурликдаги ер ости кўлида топилган. Ушбу вирус одамлар ҳаёти учун ўта хавфли. Чунки инсон танаси бундай қадимий вируслар билан курашишга мослашмаган.
«Олимлар маълум бўлган вирусларнинг бешта янги оиласини аллақачон аниқлади. Улар бир нечта вирус штаммларини жонлантиришди ва уларни патогенлик хавфини мавжудлигини аниқлишга эришишди. Тадқиқотчилар “зомби вируслар” деб атайдиган бундай патогенлар жамоат саломатлигига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Инсон иммунитети турли хил вируслар билан алоқаси натижасида уларга қарши турғун иммунитет ҳосил қилган. Бироқ, инсоният илгари дуч келмаган қадимий штаммлар билан иммунитет бардош бера олмаслиги мумкин», – дейилади хабарда.
Сўнгги йилларда олимлар қадимги вируслар ва бактериялар билан боғлиқ таҳдид ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Ўн минглаб йиллар давомида улар абадий музликларда сақланган. Бироқ, ҳозирда абадий музликлар эриши оқибатида табиатга тарқалиш эҳтимоли мавжуд.
Бугунги кунда франциялик олимлар иқлим ўзгариши туфайли музликлар жуда тезлик билан эриб бориши сабабли, қадимий вируслар табиий шароитларда ҳам тирилиши мумкин. Шу ҳолатга тайёр бўлиш учун олимлар вирусларни лаборатория шароитида жонлантириб, уларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўришга тайёргарланишмоқда.
Шарҳлар