БМТТД Ўзбекистонда: Ижтимоий тенгликни таъминлаш – 2017 йилгача бўлган асосий вазифалардан бири

БМТТД Ўзбекистонда: Ижтимоий тенгликни таъминлаш – 2017 йилгача бўлган асосий вазифалардан бири

Ўзбекистондаги  БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) Тошкентда лойиҳаларнинг миллий координаторлари билан анъанавий йиллик учрашувини ўтказди.

Унда иштирокчилар БМТТДнинг 2014-2017 йилларга мўлжалланган Стратегик режасининг асосий мақсадлари билан танишди. Муҳокама қилинган масалалар орасида Марказий Осиёнинг бешта давлати орасида “Жануб-Жануб” форматидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлларини ҳам кўриш мумкин эди.

Учрашувда 2015 йил, яъни БМТнинг мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш муддати яқинлашаётгани муносабати билан, кейинги йилларда шаҳар ва қишлоқ орасидаги номутаносибликни бартараф этиш ҳамда бутун мамлакат ҳудудида ижтимоий тенгликни таъминлаш масалалари Ўзбекистон учун устувор вазифаларга айланиши кераклиги таъкидланди.   

Бошқа устувор вазифаларга кам таъминланганлик ҳолатини янада қисқартириш ва қишлоқ жойларида ичимлик сувидан эркинроқ фойдаланиш масалалари киритилди. Самарали бошқарув соҳасида эса бошқарувни ислоҳ қилишга кўмаклашиш, ижтимоий ишларни профессионаллаштириш ҳамда электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш асосий вазифалар сифатида белгиланди, дея хабар беради БМТнинг янгиликлар бўлими.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.