Жазирама иссиқда болаларга эътиборли бўлинг

Жазирама иссиқда болаларга эътиборли бўлинг

Пойтахтнинг Ўрикзор бозорида икки қизчанинг (тахминан 3 ва5 ёшда) онаси қизларини ойналари маҳкам ёпилган машинада қолдириб кетган.

Қизчаларга шу ерда ишлайдиган машиналар туриш жойининг ходими эътибор қаратган. Даставвал унга болалар машинада ухлаётгандай туюлган, бироқ нимадир унга ғайриоддий кўринган. Қизчалар машина ойнасининг тақиллашига ҳеч қандай жавоб қайтармаганидан кейин хушёр ходим милиция ва тез ёрдамни чақирган.

ДАН ходимлари ва пост қўриқчилари эшикни бузиб, гўдакларни тоза ҳавога олиб чиққан, “Тез ёрдам” шифокорлари эса уларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Қизларнинг онаси ушбу ҳаракатлардан кейин ярим соатдан сўнг келган. Қуйида шундай жазирамада болаларини ёпиқ машинада қолдириб кетган онага қарата ФБ ижтимоий тармоғида айтилган сўзларнинг баъзиларини келтирмоқчимиз.

«Бу онанинг ўзини шундай жазирамада ёпиқ машинада қолдириб кетиш керак, кун бўйи ўтирса, кўрардик аҳволини!»;
 
«Бефаросат …қандай қилиб шу даражада аҳмоқ бўлиш мумкин…»;

Ижтимоий тармоқдаги одамлар қизчаларни қутқариб, уларга ёрдам берган инсонлардан миннатдор:
 
«Худога шукур, бизда лоқайд бўлмаган инсонлар ҳам бор! Бечора болалар, онасига қойил қолмадик ((((»
 
Манба: Водители Ташкента

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.