Ўзбекистон 11 йиллик таълимга қайтяптими?

Ўзбекистон 11 йиллик таълимга қайтяптими?

Ўзбекистон ҳукумати 1997 йилда бекор қилинган 11 йиллик мактаб таълимига қайтиш тўғрисида ўйлаб қолиши учун Марказий Осиёнинг ушбу етакчи мамлакатига 20 йил вақт керак бўлди.

Боровский номидаги тиббиёт коллежида содир бўлган фожиа бунга туртки бўлди десак, адашмаймиз.

Шарқда қабул қилинганидай, яна аввалги таълимга қайтиш ташаббуси билан фақат давлат раҳбари чиқиши мумкин эди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз мажлисларидан бирида сўзлар экан, қўл остидаги амалдорларга 11 йиллик таълимнинг ижобий томонларини тушунтириб берди.

Хусусан, у: “Юқори синфларда болалар шахс сифатида шаклланади, жамоага бирлашади. Айнан шу даврда уларни ўзлари учун одатий бўлган муҳитдан ажратиш мумкин эмас. Бу ёшларнинг руҳиятига, охир-оқибатда эса таълим ва тарбия савиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур”, – деди у.

Мамлакат пойтахти Тошкентда ҳамда бошқа шаҳарлар ва қишлоқларда битирувчи тўққизинчи синф ўқувчиларининг ота-оналари орасида 11 йиллик таълимга қайтиш зарурати борасида ижтимоий сўровлар ўтказилди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2017 йил сентябрь ойидан Тошкентнинг ҳар бир туманида 4 тадан мактабни 11 йиллик таълимга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам шундай янгиликлар жорий этилади.

Шундай қилиб, республиканинг ҳозирги раҳбарияти Ўзбекистон роппа-роса 20 йил олдин воз кечган тизимга қайтиш ниятини билдирибгина қолмасдан, балки бу борада конкрет қадамларни ҳам ташлади.

Экспертларнинг фикрича, узоқ йиллар давомида мустақиллик ютуқларидан бири сифатида эътироф этиб келинган 9 йиллик таълимга ўтиш Ўзбекистонда ўзини оқламади.

Манба: “Мир Новостей

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.