Тошкент-Нукус рейсининг йўловчилари авиакассалардаги коррупциядан ғазабда

Тошкент-Нукус рейсининг йўловчилари авиакассалардаги коррупциядан ғазабда

Makan.uz сайти ва ФБ тармоғида Тошкент-Нукус рейсига чипталарни сотишда қонунга хилоф йиғимлар олинаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Хусусан шу рейс билан учган Илҳом Сайманов Олий Мажлис депутати Жолдас Абдижамиловга чипталар савдосида тартиб ўрнатиш чақириғи билан мурожаат қилади.

Депутатга мурожаат қилаётган Илҳом Сайманов 26 июнь куни соат 15:10 да Нукусга қўнган Тошкент-Нукус рейси йўловчиларининг ғазабини етказмоқчи эканини билдиради. Маълум бўлишича, марказий авиакассада унга чипталар йўқлигини айтишган. Шунда у воситачилар орқали устама пул тўлаб шу рейсга чипта сотиб олган.

У самолётга ўтирганида Ил-114 да 52 та йўловчи ўрнига бор-йўғи 23 нафар йўловчи учаётганига гувоҳ бўлади. Бошқа йўловчилар ҳам турли устамалар билан чипта сотиб олишганини айтиб, ўз норозиликларини билдиришади.

Илҳом Сайманов Президент Мирзиёевнинг коррупцияга қарши курашиш ҳақидаги кўрсатмаси бажарилмаётганидан ўз норозилигини билдириб, дўсти, Олий Мажлис депутати Жолдас Абдижамиловни ушбу ҳолатга қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.