Электр энергияси, сув ва газ ҳақини тўламаганлик учун улар қандай ўчирилади?

Электр энергияси

Агар истеъмолчи ўтган ой учун коммунал хизматларни кейинги ойнинг 10-санасига қадар тўламаса, унга беш кун давомида тўлов муддати ўтказиб юборилгани ҳақида огоҳлантириш юборилади. Шундан сўнг ҳам хизматлар тўланмаган тақдирда газ, электр энергияси ёки сув ўчириб қўйилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вакиллари халқаро матбуот-клубининг мажлиси давомида табиий газ ва электр-энергияси ҳақини тўлаш бўйича қарзлар учун ушбу хизматларни қай тарзда ўчириб қўйиши ҳақида гапириб беришди.

Бош прокуратура департаменти бошлиғи Бекзод Мавлоновнинг сўзларига кўра яқин кунларда мамлакат бўйлаб умумий қарздорлик даражаси камайиши борасида ўз натижаларини бериши керак бўлган қарздорлар билан ишлашнинг батафсил схемаси ишлаб чиқилди.  

«Янги қоидаларга мувофиқ истеъмолчилар кейинги ойнинг 10-санасигача ўтган ой учун барча харажатларни тўлашга мажбур. Кўрсатилган хизматлар тўланмаган тақдирда истеъмолчига беш кун муддатни тақдим этиш билан огоҳлантириш хати юборилади, истеъмолчи ушбу давр вақт ичида тўпланган барча харажатларни тўлаши керак. Электр энергияси ва газ огоҳлантириш хатидан кейин ҳам тўланмаган тақдирдагина ўчирилади», — дея қайд этади у. Бундан ташқари, Бош прокуратура вакили газ ва электр таъминотидаги ҳисобга олиш тизими эскириши муаммосига ҳам тўхталиб ўтди.

«Ҳозир бутун тизимнинг 60% га яқини янгиланишга муҳтожлигини яшириб ўтирмайман. Бугунги кунда мамлакатда қарийб 6 миллион дона электр энергиясини ҳисоблагич рўйхатга олинган бўлиб, улардан 4,5 миллиони рақамли, қолган 1,5 миллиони эса аналоглидир. Газ ҳисоблагичларининг сони 3 миллиондан ошади, уларнинг кўпчилигини аналогли ҳисоблагичлар ташкил этади. Уларни замонавий ҳисоблагичларга алмаштириш учун махсус автоматлаштирилган назорат ва ҳисобга олиш тизими ишга туширилмоқда. У ҳисоблагичларни “орқага айлантириш”га қарши курашиш имконини беради», — дея таъкидлади у.

Манба: Спутник нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.