Муборак Рамазон ойи 28 июнда бошланади

Муборак Рамазон ойи 28 июнда бошланади

2014 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, бу йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 28 июнь кунига тўғри келади.
 
ЎзА берган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга уйғун ва ҳамоҳанг тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

“Ушбу қутлуғ ойда амалга ошириладиган хайрия тадбирлари, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин”, – дейилади қарорда.

Фотосурат: “Новости Узбекистана” нашри

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.