Июнь ойи охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади

Июнь ойи охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади

Шу йилнинг 27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 38-41 даража атрофида бўлади. Кечаси эса ҳарорат 22-24 даража атрофида бўлиб, шаҳарликлар ёқимли салқинликни ҳис этиши мумкин.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 28-30 июнь кунлари ҳарорат кундузи 36-41 даражани, кечаси 20-25 даражани ташкил этади.

Худди шу кунлари мамлакатнинг шимолий ҳудудлари ҳисобланган Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳарорат 43 даражагача кўтарилади. Кечаси кўрсаткич 24-29 даражани ташкил этади. 30 июнь – 1 июль куни ҳароратнинг 31-36 даражагача пасайиши кузатилади.

Бу даврда Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқ ўзининг энг юқори кўрсаткичига кўтарилади – 39-440С, кечаси ҳарорат 22-300С атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кундузи 35-400С даражани кўрсатади, кечаси эса – 19-240С.

28-30 июнь кунлари мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида ҳарорат 27-32 даража атрофида сақланиб туради. Кечаси ҳарорат 15-20 даражани ташкил этади. 

Фотосурат:wek.com.ua

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.