Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси йилнинг энг фаол журналистларини эълон қилди

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси йилнинг энг фаол журналистларини эълон қилди

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси “Йилнинг энг фаол журналисти – 2013” танловига якун ясади ва ғолибларнинг номларини эълон қилди, дея хабар беради ЎзА.

Қуйида ғолибларнинг рўйхатини келтирамиз:

Виктория Абдураҳимова – “Правда Востока” газетаси мухбири Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг оддий инсонлар тақдирига таъсири, уларнинг ҳаёти, орзу интилишлари ҳақидаги “Одамлар орасида” туркумидаги мақолалари учун 
Моҳигул Азимова – “Ёшлар” телерадиоканали муҳаррири Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати ижроси доирасида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрли ёшларни тарбиялаш йўлида олиб борилаётган ишлар, уларнинг тафаккури ва турмуш тарзидаги ўзгаришларга бағишланган туркум эшиттиришлари учун 
Зебо Бобоева – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Таржима таҳририяти бош муҳаррири Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари ёритилган долзарб мавзулардаги ижтимоий-сиёсий материалларнинг таржимаси учун 
Хадича Каримова – Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Истиқбол йўли” газетаси муҳаррири “Саодатим, ҳаловатим, муҳаббатим – Ватан!” туркумидаги публицистик мақо-лалари учун 
Назира Мамбетшерипова – Ўзбекистон    Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” информацион дастурлар бош муҳарририяти мухбир-репортёри  Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун
Нодира Мақсудова – “Гранд” радиоси шеф-редактори Ўзбекистонда миллий қонунчилик тизи-мини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг тарғиботига бағишланган ахборот-таҳлилий радиоэшиттиришлари учун 
Адилбай Оразов – “Еркин Қарақалпақстан” газетаси мухбири Қорақалпоғистон Республикасида “Обод турмуш йили” ва “Соғлом бола йили” Давлат дастурлари ижроси доирасида амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақи-даги таҳлилий материаллари учун 
Бекзод Сайфиев – “Қашқадарё”    газетаси бўлим муҳаррири Вилоят ҳаётининг турли жабҳаларидан тайёрланган долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий мақолалари учун 
Қувондиқ Халилов – “Самарқанд”газетаси мухбири Одам савдосига қарши курашиш мавзусидаги материаллари учун 
Умрзоқ Ҳамдамов – Жиззах вилояти телерадиокомпанияси телевидение  гуруҳи бўлим мудири Вилоят қишлоқларининг бугунги қиёфаси, намунали уй-жойлар қурилишлари, қишлоқ аҳли турмуш тарзидаги ўзгаришлар тўғрисидаги туркум кўрсатувлари учун

Қуйидаги журналистлар ижодий танловнинг рағбатлантирувчи мукофотига сазовор бўлди: 

Матлубахон Абдураҳмонова  “Марғилон ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири 
Сафар Омонқулов (Сурхондарё вилояти) “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррири ўринбосари 
Маъмуржон Бозоралиев (Тошкент вилояти) Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги нашри – “Машъал” газетаси бўлим бошлиғи 
Акмал Жумамуратов (интернет-журналистика) Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети магистранти 
Дилдора Каттаева (Навоий вилояти) “Навоий ёшлари” газетаси масъул котиби 
Жаннат Молдашева “Нурлы жол” газетаси бўлим мудири 
Баҳодир Мўминов (Наманган вилояти) “Диёнат” газетаси мухбири 
Инобат Очилова (Бухоро вилояти) Вилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳи катта муҳаррири 
Холида Пардабоева (Сирдарё вилояти) “Сирдарё ҳақиқати” газетаси бўлим мудири  
Георгий Петросян Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти бўлим мудири 
Тўлқин Пўлатов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ”Дунё бўйлаб” телеканали Маърифий ўлкашунослик дастурлари муҳарририяти бош муҳаррири 
Гулюз Сиддиқова Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ”Маданият ва маърифат” телеканали муҳаррири 
Хусрав Ҳамидов “Овози тожик” газетаси бўлим муҳаррири 
Умрбой Шомуротов (Хоразм вилояти) Вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири 
Матлуба Юсупова (Андижон вилояти) Вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири 

Фотосурат: megasat.org.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.