Ўзбекистонда шахмат бўйича ихтисослашган спорт мактаби ташкил этилади

Ўзбекистонда шахмат бўйича ихтисослашган спорт мактаби ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  шахмат бўйича Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Жаҳон” ААнинг Norma.uz сайтига таянган ҳолда берган маълумотига кўра, мактаб Тошкент шаҳридаги Анҳор соҳили кўчасида жойлашади.

Шунингдек мактабни барпо этиш ишлари учун қурилиш материаллари, ускуналар, бутловчилар, мебель, жиҳозлар ва моддий-техникавий ресурсларни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш билан шуғулланадиган комиссия таркиби ҳам тасдиқланди.

Фотосурат: asianchess.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.