Ўзбекистонда аёллардан иборат “Хизб-ут-Таҳрир” диний-экстремистик гуруҳи фош этилди

Ўзбекистонда аёллардан иборат “Хизб-ут-Таҳрир” диний-экстремистик гуруҳи фош этилди

Тошкент вилоят жиноий ишлар бўйича суди Янгийўл ва Чиноз туманлари қишлоқларида истиқомат қилувчи Малоҳат Мирзаева, Юлдуз Баракаева, Вазира Ҳошимова, Гулбаҳор Рўзиқулова, Саида Отақўзиева, Ҳилола Валиқулова, Гулчеҳра Тоғаева ва Ирода Қурбоновани турли муддатларга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Мазкур гуруҳ амалдаги Конституцияни бекор қилиш ва мавжуд тузумни ағдариш, ҳалифаликни ташкил этиш ва шариат қонунларига амал қилишга даъват этган ҳолда давлатга қарши фаолият билан шуғулланган.

Ҳукм қилинганлардан бири Юлдуз Баракаева ўз фаолиятини кенгайтириш ва диний-экстремистик ғояларнинг янги издошларини жалб этиш мақсадида 2011 йил ноябрь ойида оммабоп «odnoklassniki» сайтида рўйхатдан ўтган. Юлдуз турли аккаунтлар остида янги “дўстлар”ни орттирган. “Дўстлар” “гап”ларда, Янгийўлдаги ҳар хил қаҳвахоналарда учраша бошлаган. Гуруҳли тарзда тарғибот сафарларини амалга оширган, дея хабар беради 12news.uz.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.