Сузоқ тумани ёки Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида баҳсли ҳолатни юзага келтираётган икки километр

Сузоқ тумани ёки Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида баҳсли ҳолатни юзага келтираётган икки километр

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Абдираҳмон Маматалиев 6 июль куни Сузоқ туманида бўлди. Мазкур туман аҳолиси Қорадарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва унда тўғон қуриш ишлари ўтказилаётганида Ўзбекистон давлатлараро чегарани Қирғизистон ичкарисига қараб 300 метрга сураётганидан шикоят қилган, дея хабар беради қирғиз ОАВ.

Сузоқ тумани Ўзбекистон билан 60 км лик чегарага эга бўлиб, улардан 2 км баҳсли ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонни Қорадарё ажратиб туради. 1986 йилги харитага биноан айрим жойларда чегара дарёнинг Қирғизистон томонидаги қирғоғи бўйлаб ўтади.

Маматалиев тўғон қурилиши жараёнида Ўзбекистон чегарани сураётгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва тегишли тузилмаларга Қирғизистон томонида ҳам қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини олиб боришни топширди.

Маматалиевнинг сўзларига кўра, айни пайтда узунлиги 1007 км бўлган Ўзбекистон билан чегара чизиғига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Фотосурат: Абдираҳмон Маматалиев, расмий сайт. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.