Озодбек Назарбековнинг Россиядаги концерти миграция режимини текшириш бўйича махсус амалиётга айланди

Озодбек Назарбековнинг Россиядаги концерти миграция режимини текшириш бўйича махсус амалиётга айланди

Ўтган шанба куни Калининград шаҳрининг кўпгина меҳмонлари ва аҳолиси учун Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерти махсус амалиёт режимида ўтди.  

Концерт таассуротларини шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш жараёни бироз хира қилди. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томошабинларни “Янтарный” спорт мажмуасига ҳужжатларсиз қўймади, деб ёзади Калининград.Ru.

ФМХ ходимлари концерт бошланишидан олдин миграция режимини текширди: “У онангиз эканини тушунаман, лекин у Россия фуқароси экани қаерда ёзилган?”. «Сиз – фуқаросиз, демак ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни олиб юришингиз керак!», – Калининград полицияси ходимлари ана шундай сўзлардан фойдаланган. 
 
Текширув жараёнида тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаммаси ҳам Ўзбекистонники эмасди, Россия фуқаролари ҳам Назарбековнинг қўшиқларини тинглашга келганди.  
 
Омма: «Нега чипталар сотилаётганда огоҳлантиришмади?» деган саволни берарди. Демак, ҳозирги вақтда бундай огоҳлантириш ўринли экан-да.  
Аммо шунга қарамасдан, томошабинлар концертни мароқ билан томоша қилди. Зал завқ-шавққа тўла ҳиссиётлар ҳамда мобил телефонларнинг “чиқиллаши”га тўлиб кетди. Бироқ залдаги ўтиш жойларига рақсга тушиш учун унча кўп одам чиқмади. Бунга журъат этганларни қўриқчилар дарҳол тинчлантиришга ҳаракат қилди.

Фотосурат: Калининград.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.