Ўзбекистонлик бир нечта фуқаро чегарани ноқонуний кесиб ўтаётганда Олтой ўрмонида адашиб қолди

Ўзбекистонлик бир нечта фуқаро чегарани ноқонуний кесиб ўтаётганда Олтой ўрмонида адашиб қолди

Россиянинг Олтой ўлкаси прокуратураси бир гуруҳ шахслар томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни ташкил этиш ва бу жиноятга шериклик қилиш факти бўйича айблов хулосасини тасдиқлади ва жиноят ишини судга юборди.

Дастлабки тергов жараёнида аввал Россия ҳудудидан чиқариб юборилган ва миграция хизмати томонидан мамлакатга киритилиши тақиқланган бир неча ўзбекистонлик фуқаро Россияда ишга жойлашиш учун чегарани ноқонуний кесиб ўтиш усулларини излагани аниқланди.  

Қозоғистон Республикаси фуқароси чегарани ноқонуний кесиб ўтишнинг ташкилотчиси бўлган. У шу ўлканинг чегара ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро шериклигида 20 минг тенге пул мукофоти эвазига ўзбекистонлик фуқароларни чегарагача олиб бориб қўйган. Бу ерда улар Россия фуқароси бошчилигида давлат чегарасини кесиб ўтган.

Гуруҳ ўлка ҳудудида бўла туриб, қишда тунги пайтда йўлдан адашиб қолган ва жиноят ташкилотчиси билан учрашувни кутган ҳолда музлай бошлаган. Бироқ, охир-оқибатда, уларнинг ҳаммаси ўлканинг чегара бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Федерал хавфсизлик тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш бўйича бўлим бошлиғи Игорь Мишченконинг сўзларига кўра, айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлган ва жиноят иши материаллари билан танишиш чоғида суд ишлаб чиқарувининг соддалаштирилган тартибини танлаган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.